Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маърифат дарси
16:59 / 2025-10-29

Фарғона давлат университетида “Келажак соати: Ўзбекистон ва жаҳон” мавзусидаги навбатдаги маърифат дарси бўлиб ўтди. Тадбирда Инглиз тили ва адабиёти факультети талабалари ҳамда 1-босқич магистрантлари иштирок этди.

Маърифат дарсини университет ректори, профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов олиб борди. “Ректор соати” доирасида ташкил этилган ушбу суҳбатнинг асосий мақсади талабаларда мамлакатимиз тараққиёти ва унинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи ҳақида чуқур билим ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришдан иборат бўлди.

Дарс давомида Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқлари, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган очиқ ва тинчликпарвар ташқи сиёсатнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди. Шу билан бирга, мамлакатимиз ташаббуси билан БМТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида илгари сурилаётган ғоялар ҳамда уларнинг амалий аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов ўз маърузасида ёшларнинг глобал жараёнларга фаол ва масъулиятли муносабатда бўлиши, замонавий билим ва салоҳият орқали мамлакат равнақига ҳисса қўшиши муҳимлигини таъкидлади.

Маърифат дарси ёшларда Ватанга муҳаббат, жаҳон миқёсидаги ислоҳотлар ва ҳамкорлик жараёнларига нисбатан онгли муносабатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА