Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марҳум ижодкорларнинг оила аъзоларига давлат мукофотлари топширилди
11:43 / 2025-08-28

Айни кунларда мустақиллигимизнинг 34 йиллиги кенг байрам қилинмоқда. Энг улуғ байрам арафасида илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларида бўлиб, бир қатор марҳум ижодкорларнинг оила аъзоларига давлат мукофотларини тантанали равишда топширди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр марҳум Мурод Ражабовнинг “Фидокорона хизматлари учун” ордени унинг қизи Шаҳноза Ражабова ва оила аъзоларига, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда марҳум Мухриддин Холиқовнинг  “Фидокорона хизматлари учун” ордени унинг турмуш ўртоғи Гулсара Қаюмова ва оила аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи марҳум Исмоил Ваҳобовнинг “Меҳнат шуҳрати” ордени унинг ўғли Баҳодир Ваҳобов ва оила аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, балетмейстер марҳума Вилоят Акилованинг “Меҳнат шуҳрати” ордени унинг қизи Тамара Акиловага, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр актёри ва дубляж устаси марҳума Римма Аҳмедова ҳамда “Дийдор” театр-студияси бадиий раҳбари марҳум Баҳодир Йўлдошевнинг “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари набираси Ҳусан Абдувоҳидовга, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор марҳум Анарқул Назаровнинг “Меҳнат шуҳрати” ордени эса унинг турмуш ўртоғи Матлуба Раҳимовага топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда марҳум Охунжон Мадалиевнинг “Меҳнат шуҳрати” ордени унинг турмуш ўртоғи Ҳабибахон Мадалиева ва оила аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси халқ шоири марҳум Анваржон Обиджоновнинг (Анвар Обиджон) “Меҳнат шуҳрати” ордени унинг турмуш ўртоғи Кароматхон Обиджонова ва оила аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда марҳум Мамиржон Тўхтасиновнинг “Фидокорона хизматлари учун” ордени эса унинг турмуш ўртоғи Қимматхон Тўхтасинова ва оила аъзоларига тақдим этилди.

Mукофотланганларнинг оила аъзолари юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, Президентимиз бошчилигида сўнгги йилларда мамлакатимизда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилаётгани, Ватанимиз ва халқимиз учун фидойи хизмат қилган марҳум санъат ва маданият намоёндаларининг хотирасига чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилаётганини алоҳида қайд этди.

М.Комилова,

ЎзА