Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марҳаматда минерал сув ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
15:54 / 2024-03-22

Марҳамат туманида “Мингтепа” бренди асосида минерал сув ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.

Наврўзи олам шукуҳи кезаётган шу кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида ҳам янги-янги иншоотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, "Ganievs suv" масъулияти чекланган жамияти томонидан Марҳамат туманининг Алитепа маҳалласида иш бошлаган қадоқланган минерал сув ишлаб чиқариш корхонаси ана шундай корхоналардан биридир.  

[gallery-16560]

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида корхона очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев барчани Наврўз байрами билан муборакбод этди, мамлакатимизда тадбиркорлар, айниқса, чекка ҳуддудлардаги саноат корхоналарни қўллаб-қувватлаш, янги-янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.  

–Умумий қиймати 4,5 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида ишга туширилган корхонамизда кунига 15 тонна минерал сув замонавий, хорижий технологиялар асосида фильтрланиб, қадоқланади, – дейди тадбиркор Акрамжон Шерматов. – Ер ости булоғидан олинаётган, табиий минерал моддаларга бой маҳсулотимиз харидорларга мақбул нархларда етказиб берилади.  

Мазкур корхона ишга тушиши билан 50 нафар маҳаллий ёш доимий иш ўрнига эга бўлди.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари