Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марҳаматда 30 нафар хотин-қиз ишли бўлди
15:27 / 2022-12-19

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган, ишсиз аёл ва қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Андижон вилояти Марҳамат туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳафизахон Мамаризаева бошчилигида тумандаги турли маҳаллаларда яшовчи ишсиз, лекин ишлаш истаги бўлган 120 нафар хотин-қиз Турон маҳалласида жойлашган "Royal Thay branch" масъулияти чекланган жамиятининг трикотаж корхонасида бўлди. Хотин-қизлар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, ишчи-ходимларга яратилган шароитлар ҳамда мавжуд иш ўринлари билан таништирилди.  

[gallery-10007]

Асосан, болалар учун трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Royal Thay branch" да 100 нафар хотин-қиз меҳнат қилади. Айни кунда корхона яна 200 нафар кишини ишга қабул қилиш имконига эга. Корхонада ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур барча шароитлар яратилган, бажарилган ишга қараб, ойлик иш ҳақи мунтазам бериб борилади.  

– Корхонанинг уйимга яқинлиги, қолаверса, бу ерда яратилган шароитлар менга маъқул келиб, ишга жойлашдим, – дейди Қушчи маҳалласида яшовчи Собирахон Назарова. – Насиб этса, ишни пухта ўрганиб, яхши ишлаб, оиламга моддий жиҳатдан ёрдам беришга астойдил ҳаракат қиламан.  

Корхонада бўлган аёлларнинг 30 нафари ишлаш истагини билдирди. Улар билан шу ернинг ўзида меҳнат шартномаси тузилди.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА