Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марҳамат туманига ҳоким тайинланди
15:03 / 2025-12-09

Тайинлов

Халқ депутатлари Марҳамат тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала – Марҳамат тумани ҳокимини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда Умрзақов Илёсбек Уринбой ўғли номзоди бир овоздан маъқулланиб, туман ҳокими лавозимига тайинланди. 

Умрзақов Илёсбек Уринбой ўғли 1988 йилда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган. У 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали (кундузги), 2022 йилда Тошкент молия институтини (сиртқи) тамомлаган.

Умрзақов Илёсбек ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида фаолият олиб борган.

ЎзА