Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Marhamat City” ҳудудида махсус экозона ташкил этилди
18:12 / 2025-11-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизда экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Мазкур лойиҳа орқали ҳар бир ҳудудда яшил майдонлар яратиш, кўкаламзорлаштириш ишларини янги босқичга кўтариш  мақсад қилинган.

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳам ушбу эзгу тадбир изчил давом этмоқда. Алайтепа маҳалласида қурилиши бошланган “Marhamat City” лойиҳаси ҳудудидаги 1 гектар майдонда ҳам  махсус экозона ташкил этилди.

Тадбирда қатнашган туман ҳокими Эргашали Абдужалилов бугунги кунда дунё миқёсида экологик муаммолар долзарб бўлиб турганини таъкидлар экан, шундай экозоналарни ташкил этишнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди. Ушбу ташаббус ҳудуднинг кўркам қиёфасини яратиш билан бирга, аҳоли онгида табиатга масъулиятли муносабатни шакллантиришга ҳам хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Сўнг тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбар ва ходимлари, фаол ёшлар томонидан дарахт экиш ишлари амалга оширилди. Бу каби хайрли ишлар келажак авлод учун соғлом муҳит яратишга қаратилган амалий қадамлар сифатида аҳамиятга эга.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА