ФОТОРЕПОРТАЖ
Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши президенти Саад ал-Каддуми (Қувайт) айни пайтда Марғилон шаҳрига Ҳунармандлар шаҳри мақомини бериш бўйича тузилган Халқаро баҳолаш комиссияси таркибида Фарғона вилоятида бўлиб турибди.
-Ўзбекистон бой маданият ва тарихга эга мамлакат, - деди қувайтлик меҳмон. - Халқи эса танти ва меҳмондўст. Бу менинг Марғилонга биринчи ташрифим. Бугун биз шаҳарнинг кўп жойларида бўлиб, бу ерда ҳунармандчилик анча ривожланганига амин бўлдик. Ўзбекистонда бу соҳани тарғиб қилишга алоҳида эътибор берилаётганлиги диққатга сазовор. Бу хориждан инвестиция жалб қилишга кўмаклашади, албатта. Фикримча, мамлакатингизнинг ҳунармандчиликни ривожлантирш йўлида қилаётган саъй-ҳаракатлари бошқа мамлакатларга ўрнак бўла олади.
[gallery-8729]
Ҳунармандлар марказида бўлган чоғимизда миллий мато, гилам тўқиш жараёнларини катта қизиқиш билан кузатдик ва уста ҳунармандлар маҳоратига тан бердик. Мато ва гиламларнинг табиий ипак ва ип-газламадан тўқилиши ҳам уларга бўлган талабни ҳеч қачон сўндирмайди. Умид қиламанки, яқинда ўтказилажак Атлас байрамида яна учрашиб, унда Марғилоннинг Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритилганлиги ҳақидаги сертификатни халқингизга топшириш насиб этади.