Марғилонда сайёр қабул ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Марғилон шаҳрида Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
[gallery-6835]
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли марказий поликлиника масъуллари ва соҳа вакиллари иштирок этган тадбирда 25 нафар фуқаронинг тиббий хизматдан фойдаланишга доир мурожаати ўрганилиб, зарур ёрдам кўрсатилди.
Сайёр қабулда фуқароларга соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш каби мавзуларида тиббий тушунтиришлар ҳам берилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА