Марғилонда ўқитувчи ўқувчини бошини ёриб қўйгани ростми?
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳрида ўқитувчи қўл телефони билан ўқувчини бошига жароҳат етказганлиги ҳақидаги видеохабар тарқалмоқда. Хўш, кенг муҳокамага сабаб бўлаётган мазкур ҳолат қандай юз берди? Фарғона вилояти ИИБ томонидан бунга ойдинлик киритилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 март куни Марғилон шаҳар 29-сонли ўрта таълим мактаби ўқитувчиси М.Э. 5 "Д" -синфда дарс олиб бораётган пайт ўқувчи Ж.У. тинимсиз тўполон кўтариб, бақирганлиги, турли ҳаракатлар билан дарс жараёнига ҳалақит берганлиги учун ўқитувчини жаҳли чиқиб, ўзининг мобил телефон аппаратини отган. Натижада, телефон Ж.У.нинг бош соҳасига тегиб, тан жароҳати олган.
Ж.У.нинг тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш учун суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
М.Сулаймонов, ЎзА