ФОТОРЕПОРТАЖ
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Марғилон шаҳридаги "Истиқлол" тантаналар саройида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда барча шаҳар-туманлардан 500 нафарга яқин ўқитувчи ва мураббийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Фидойи касб эгалари қадр-қиммати авж пардаларда тараннум этилган тадбирда таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригида боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-ижодий зиёлилар мамлакатимиз интилаётган Учинчи Ренессанснинг тўрт таянч устуни дея эътироф этилиши бу соҳа вакилларини қалбан руҳлантириб юборди.
[gallery-4131]
Самимий қутловдан сўнг давлатимиз раҳбарининг шу йил 29 сентябрдаги Фармони билан тақдирланган 13 нафар фарғоналик ўқитувчи-мураббийга фахрий унвон, орден ва медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тўкин дастурхон атрофидаги суҳбатлар, таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага янада кўтаринкилик улашди.
Байрам тадбирида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА