Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марғилон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди
12:37 / 2022-03-15

Марғилон шаҳри Навбаҳор кўчасида фуқаро С.Р ўзини шубҳали тарзда тутгани учун ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан холислар иштирокида текширилган.

 Ёнида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ички ишлар органлари ходимлари фуқаролардан гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиқ учун хавфли эканини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқармасликни сўради. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

ЎзА