Мардлик ва жасорат эътирофи
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм ташкил этилганининг 30 йиллиги кўтаринки руҳда нишонланди. Унда ҳарбий хизматчилар билан бир қаторда Фарғона вилоят ҳокимлиги, Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ушбу ҳарбий қисмнинг миллий армиямизда тутган ўрни, ҳарбий хизматчиларнинг юксак салоҳияти ва мардона жасоратини эътироф этдилар.
Тантанали тадбирда хизмат даврида ютуқларга эришган, сафдошларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар диплом, қимматбаҳо совға ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
[gallery-12242]
Ҳарбий қисм маданият марказида вилоятнинг хушовоз хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА