ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи Ўзбекистон «ВEТEРАН» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг медаллари билан мукофотланди.
[gallery-19039]
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган подполковниклар Шуҳрат Бегматов, Одил Эргашев, Дилшод Тўлаганов, профилактика инспекторлари - катта лейтенант Зуҳриддин Сайфуллаев, майор Олимжон Худойберганов «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун» ҳамда «Ўзбекистон «ВEТEРАН» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг 30 йиллиги» юбилей медаллари билан тақдирланди.
Медалларни «Ватан» хайрия-жамоат фонди раиси Абдураҳим Абдуманнопов ҳамда фонд бўлим бошлиғи Ботир Содиқов топширди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА