Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мард ўғлонлар жасорати ҳеч ҳам унутилмайди
12:23 / 2020-05-11

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.


Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни республикамизда 1999 йилдан бошлаб умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Ушбу байрам Ўзбекистонимизнинг эркинлиги, мустақиллиги учун курашган, xалқининг тинчлиги йўлида ҳалок бўлган инсонлар xотирлаш ҳамда ҳаёт бўлганларини қадрлашга бағишланганлиги билан чуқур маънога эга.

II жаҳон урушида 67 мингдан зиёд Хоразмлик қатнашган. Улардан 28 минг 267 нафари она юртга қайтди. 31 минг 445 нафар жасур йигитлари ҳалок бўлган. 7312 нафари бедарак йуқолган. 13211 нафар йигитлар эса ногирон бўлиб қайтди.

Жанг майдонларида кўрсатган жасоратлари учун орден ва медаллар билан 2 минг 963 нафар уруш қатнашчилари мукофотланган. Шулардан 32 нафар “Славо” ордени билан, 3 нафари “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

Аслини олганда уруш даврида юртимиз аҳлининг кўрсатган умуминсоний жасорати ҳамда саховати чексиз ва бебаҳодир. Тарихимиз кўрган зафарлар ичида Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг аҳамияти бу урушга қўшган ҳиссамиздек чексиз ва бебаҳодир, назаримизда. Аммо биз учун бу уруш ва ғалаба тинчликнинг, меҳнатнинг улкан неъмат эканини англатган унутилмас сабоқдир.

photo_2020-05-11_12-24-39.jpg

Ўтганларнинг номларини ёд этиш, хотирасини ҳурмат билан эслаш, уларнинг руҳларини шод қилиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган.

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан, Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди Қидирув-қутқарув гуруҳи сардори лавозимида хизмат қилган марҳум Рахимов Мақсуд Эгамберганович, Хива тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 3-Ёнғин-қутқарув қисми диспетчери лавозимида хизмат қилган марҳум оддий аскар Машарипов Камолиддин Вафоевич, Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 2-Ёнғин-қутқарув қисми ёнғин-қутқарувчиси лавозимида хизмат қилган марҳум оддий аскар Якубов Дилшод Илёсовичларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Байрам муносабати билан моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди. Марҳум хизматчиларнинг ўз касбига муносиб ёндашиб, фавқулодда вазиятларни, ёнғинларни олдини олиш ва уларни бартараф этишда кўрсатган жасорати алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, бошқарма ходимлари иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Урганч шаҳрида истиқомат қилаётган Аллаберган Худайберганов ва хонқалик Ражаббой Ғайипов хонадонларида бўлиб, байрам билан қутлади. Отахонларнинг уруш ва ундан кейинги даврда мардонавор ҳаракатлари, юрт тинчлиги ва равнақи учун амалга оширган ишлари, ҳаётий кечинмалари барчада катта таассурот қолдирди. Кексалар дуоси олинди.

Хайрли ишлар давомида Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимида хизмат қилиб, нафақага чиққан 87 ёшли шовотлик меҳнат фахрийси Гулчеҳра Матякубованинг ҳолидан хабар олинди. Унга бошқарма бошлиғининг табрикномаси, совға — саломлари топширилди.

–Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат, машаққат чекканлар бор, – дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Шодлик Ҳасанов. – Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларни эса доимо қадрлашимиз лозим. Шу билан биргаликда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини эслаб, уларнинг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиш эзгу амаллардан саналади.

Албатта, юртимиз равнақи, тинчлиги йўлида хизмат қилган марҳумларни ёд этиш бурчимиз, шунингдек, ҳозирги кунда ҳам ўзининг билимларини шогирдларига ўргатаётган устозларнинг аҳволидан хабар олиш ҳам ҳар бир касб эгасининг фарзидир.