Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марафончилар финиш чизиғига етиб келди
16:59 / 2021-06-04

Андижон вилоятидан йўлга чиққан велоспортчилар Мўйноқ туманида белгиланган финиш чизиғига етиб келди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони якуний босқичи иштирокчилари Қорақалпоғистон Республикасига келди. Марафон иштирокчилари у ерда тантанали кутиб олинди ва марафон расман якунланди.

- 16 ёшдаман, ушбу марафон мен қатнашган энг катта спорт тадбири бўлди, — дейди марафон иштирокчиси Султонбек Аслонбоев. — Нукус шаҳрида истиқомат қиламан. Марафонга 25 май куни Тошкент вилояти ҳудудидан қўшилдим. 10 кун давомида йўлда бўлдик. Бизни ҳар бир вилоятда кўтаринки кайфиятда кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда уюштирилган марафон жорий йилнинг 21 май санасида Андижон вилоятининг Хонобод туманидан старт олган эди.

 

Д. Маматова, ЎзА