Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марғилонда кимёвий воситалар ўғирланди
12:31 / 2020-05-11

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилган.


Марғилон шаҳрида фаолият юритиб келаётган масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д.А. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, жамият омборида сақланаётган нархи 34 миллион 800 минг сўмлик 116 қоп “аммофос” минерал ўғити ва нархи 21 миллион 600 минг сўмлик 72 литр “BI-58” номли кимёвий воситаларни номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилган.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни М.А., Қ.И. ва А.Ф.лар содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.