Мақсудова Гулноз Олимовнанинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Бўлажак хорижий тил ўқитувчисининг касбий нутқ фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусида
Мақсудова Гулноз Олимовнанинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослиги бўйича “Бўлажак хорижий тил ўқитувчисининг касбий нутқ фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 7 февраль куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй, Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Тел.: (99871) 276-75-26; факс: (99871) 276-76-51
e-mail: kengash@edu.uz