Алишер Навоий ҳаёти, шахсий фазилатлари, фаолияти, кўпқиррали меросини билиш ва англашга интилиш мозийдан ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда.
Чунки улуғ ўзбек шоири, носири, мутафаккири, давлат арбоби, маърифатпарвари, ижод аҳлининг мураббийси, фуқаро ғамхўри, мамлакат яхлитлиги, тинчлиги ва осойишталигининг толмас курашчиси Низомиддин Амир Алишер Навоий ўзининг кўпқиррали фаъолияти билан мамлакат ва халқ тақдири, илм-маърифат, шеърият ва маънавият тарихида алоҳида мавқега эга бўлган беназир сиймодир.
Алишер Навоий ўзининг фаолияти ва олижаноб инсоний фазилатлари билан ҳаётлиги вақтидаёқ жуда катта обру ва ҳурматга сазовор бўлган. Шунинг учун унинг ҳаёти, фаолияти, илмий ва адабий меросини ўрганиш, шахсий фазилатларини ёритиш, унга баҳо бериш, уни ибрат-намуна сифатида эътироф этиб кенг тарғиб этиш ўша вақтдан, яъни XV асрнинг иккинчи ярмидан бошланган.
Бугунги лавҳамизда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директор ўринбосари, филология фанлари доктори, профессор Мақсуд Асадов билан буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий шахсияти, фаолияти ва ижоди ҳақида батафсил суҳбатлашдик.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YFsbqsMRPOI" title="Maqsud Asadov: shoirlarning sultoni – Navoiy " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА