Мақсадли лойиҳалар - амалиётда
Наманганда ахборот технологияларини ривожлантириш, ёш дастурчиларни тайёрлаш борасидаги чора-тадбирлар, бу борада вилоят ҳокимлиги ва IT-парк ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят ҳокимлигининг ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш маркази Бахтиёр Ахунбабаев, IT-парк МЧЖ Наманган вилояти филиали директори Муҳаммадали Убайдуллаев, соҳа ходимлари, информатика ва АКТ фани ўқитувчилари, ушбу соҳага қизиққан ёшлар иштирок этди.
[gallery-817]
Тадбирда олий ўқув юртларида ташкил этилаётган Инкубация ва акселерация марказлари фаолияти, “Start-up”, “Бир миллион дастурчи” лойиҳалари мазмуни, ушбу лойиҳалар доирасида ёшларга яратилаётган имкониятлар хусусида фикр алмашилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА