Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсадли индикаторлар ижроси қай ҳолатда?
14:24 / 2022-10-11

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 декабрдаги тегишли қарорида 40 та вазирлик ва идораларнинг 2022 – 2024 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ 118 та ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари тасдиқланган.

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур индикаторларнинг бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилмоқда. 
 
Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси ҳамда Кинематография агентлигининг 2022 йил учун бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти эшитилди. 
 
Қайд этилганидек, бугунги кунда белгиланган индикаторларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида масъуллар томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтириш, театр, мусиқа, хореография, эстрада ва цирк санъатини янада ривожлантириш мақсадида Маданият вазирлигига 727,9 миллиард сўм ажратилиши белгиланган. 

Бу борада Маданият вазирлиги томонидан маданият марказлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларида маданият ва санъат йўналишларида 2022 йил учун 3,3 мингта тўгарак фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган бўлиб, шундан биринчи ярим йиллик учун тасдиқланган, аниқланган режа ва унинг ижроси минг нафарни ташкил этмоқда. 
 
— 2022 йил учун бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, — деди Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Д.Каттахонова. — Агентлигимиз томонидан ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришни молиялаштириш учун 50 миллиард ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағлардан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига ажратилган 334 миллион сўм тўлиқ ўзлаштирилиб, белгиланган вазифалар ижроси таъминланди. 
 
Қўмита аъзолари барча масъулларнинг ахборотидан келиб чиқиб, ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди, саволларини ўртага ташлади, соҳадаги ишларни такомиллаштириш бўйича тавсияларни илгари сурди. Шу билан бирга, мазкур йўналишлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги айтиб ўтилди. 
 
 

М.Комилова, ЎзА