Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсадимиз - рақамлаштириш орқали суд тизимини мустаҳкамлаш
13:48 / 2025-12-29

Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга замин яратди.

Шу билан бирга, мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришни талаб этади. 

Бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсади - одил судловни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш, суд тизимининг ҳақиқий мустақиллиги ва шаффофлигини таъминлашдир. 

Шу боис ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сон фармонининг қабул қилиниши айни муддао бўлди. Фармоннинг амалга киритилиши мамлакатда судьяликка номзодларни тайёрлаш тизимини тубдан янгилаш, халқаро стандартларга мос кадрлар сиёсати юритиш ҳамда судьялар мустақиллиги ва масъулиятини таъминлашга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилишнинг янги ва устувор йўналишларини белгилаб берди.

Президентимиз Мурожаатномада “суд-ҳуқуқ тизимини халққа яқинлаштиришга қаратилган ишларимизни изчил давом эттирамиз. Биз одил судлов жараёнини “рақамли суд” концепцияси асосида ташкил этишни бошладик”, деб суд тизимини янгича ишлашга ўтиш лозимлиги алоҳида таъкидлади.

“Рақамли суд” концепцияси - суд жараёнлари самарали, тезкор ва шаффоф бўлишини таъминлашга қаратилган инновациявий ёндашув саналади. Замонавий технологиялар ёрдамида судларда иш юритувини оптималлаштириш орқали судларга бўлган ишончни янада ошириш, адолатни таъминлаш ва фуқаролар учун қулайликлар яратилади.

“Рақамли суд” тизимини жорий этиш нафақат судлар фаолиятида самарадорлик ва шаффофликни оширади, балки инсон иштирокини қисқартиради ва хатоларини камайтиради, адолатни таъминлашда замонавий технологияларнинг ўрнини мустаҳкамлайди

Мурожаатномада белгиланган янги вазифаларнинг амалда таъминланиши мамлакатнинг суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш имконини беради.

Мурожаатномада кўрсатилган суд-ҳуқуқ соҳасидаги янги вазифалар ислоҳотларни жадаллаштириш, чинакам ва ишончли суд ҳокимиятини шакллантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд тартибида ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини беради. 

Мурожаатнома юртимизда юқори малакали, ҳалол ва адолатли судьялар корпусини шакллантириш ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, “Янги Ўзбекистон”да суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган стратегик ҳужжат ҳисобланади.

Мужаатномада белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш суд тизимининг конституцивий-ҳуқуқий ва одил судловни амалга ошириш кафолатларини янада кучайтиради. Шунингдек, замонавий фикрлайдиган янги замон суд кадрларини тайёрлаш имконини кенгайтиради, жамият томонидан судьялик касбига ишонч ва нуфуз ошади, кадрлар танловида шаффофлик ва рақобат муҳити яратилади, судьяларнинг касбий салоҳияти ва ахлоқий барқарорлиги мустаҳкамланади ва амалдаги суд ишларининг сифат кўрсаткичлари яхшиланади.

Бобоқул Тошев

Одил судлов академияси профессори