Жиззах вилояти прокуратураси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан Фориш туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Икром Матиев, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбар ва масъул вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган олти ойида криминоген вазиятни барқарор сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, аҳоли, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг ижроси ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, “Боғдон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида содир этилган жиноятнинг айрим тафсилотлари ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ушбу йиғилиш давомида ноқонуний меҳмон уйларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кузатув камералари билан жиҳозлаш, экология ва санитария қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, бу борада кенг жамоатчилик ва давлат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.
А.Қаюмов, ЎзА мухбири