Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад - ёшлар ва хотин-қизларни ёт ғоялар таъсиридан асраш
12:09 / 2021-08-19

Бектемир туманида ҳудуддаги мавжуд ташкилот ва корхона раҳбар ва мутасадди ходимлари иштирокида «Хотин- қизлар ва ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбатда ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, хотин-қизларнинг таълим –тарбия олишида оиладаги муҳитнинг аҳамияти каби мавзулар муҳокама этилди.

Шунингдек, тадбирда хотин-қизлар ва ёшларнинг кийиниш маданияти, миллий либосларимиз тарғиботини ташкил этиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мавзуларида сўз борди.

Суҳбат давомида туман ҳокими, Диний ишлар қўмитасининг Бектемир тумани бўйича бош мутахассиси, «Алибек» жоъме масжиди муфтийси нутқ сўзлаб, ёшлар ҳаёти ва тарбиясига катта хавф солаётган, бутун жаҳонда бало-қазодек тарқалиб бораётган салбий хуружларга қарши курашиш муҳим аҳамият касб этиши ҳақида айтиб ўтишди.

 ЎзА