Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад хавфсизликни таъминлашдир
07:42 / 2025-05-03

Истеъмолчига сифатли хизмат кўрсатиш давомида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш газ таъминоти корхонаси олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.

– Газ балонлари ҳар беш йилда синовда ўтказилади, – дейди газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Азиз Расулов. – Уларнинг муҳри қайд этилиб, тўлиқ таъмирланган ҳолда етказилади. Фаолият олиб бораётган учта синов цехида ўтган 2024 йилда 54 185 дона газ балони синовдан ўтказилган бўлса,  жорий йилнинг дастлабки чорагида умумий ҳисобда 12 899 дона газ балонида синов жараёнлари олиб борилди.

“Вобкент” газ тўлдириш шохобчасида жорий йилнинг уч ойи давомида 4502 дона газ балони синовдан ўтказилди. Ушбу синов цехлари жойларда истеъмолчиларнинг маиший газ балонларидан фойдаланишда хавфсизлигини таъминлаш, уларга ажратилган суюлтирилган газни тўлиқ ҳажмда, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда етказиб бериш мақсадида ташкил этилган бўлиб, чилангарлар томонидан амалий ишлар тезкорлик билан самарали олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.