Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – тоза ичимлик сувини етказиб бериш
18:11 / 2025-12-26

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ва тизимлардаги носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, “Бухоро сув таъминоти” АЖда жамиятнинг бошқарув ходимлари ҳамда диспетчерлардан иборат навбатчилик қисмлари ташкил этилиб, 24 соатлик иш режими жорий этилган.

Жамият қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида фавқулодда иш тартиби жорий этилган бўлиб, сув тозалаш ва узатиш иншоотлари ҳамда оқова сув объектлари фаолияти доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Жамият директори Ш.Саъдуллаев тегишли масъуллар билан биргаликда сув иншоотлари, қувурлари, жўмраклар, қудуқларни назоратдан ўтказиб, уларнинг фаолиятини кўздан кечирмоқда. Шунингдек, жамиятга қарашли сув тозалаш ва тарқатиш иншоотларининг барқарор ишлашини таъминлаш, ноқулай об-ҳаво шароитларида сув резервуарларининг музлаб қолиш ҳолатларини олдини олиш, аҳолига бир маромда тоза ичимлик сувини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилиб, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва вазифалар бериб бормоқда.

Бригадаларнинг барчаси техник жиҳозлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминланган ва етарли хом-ашё материалларининг захираси яратилган. Бундан кўзланган асосий мақсад – истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб берилишининг узлуксизлигини таъминлаш.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.