Бухоро вилояти Ғиждувон туманида “Микрокредитбанк” АТБ тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар билан учрашув ўтказди. Унда давлат томонидан тадбиркорлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, “Микрокредитбанк” томонидан мижозларга тақдим этилаётган молиявий хизматлар ва кредит турлари, соҳадаги янгиликлар ҳақида ахборот берилди.
Тадбирда корхоналар вакиллари, тадбиркорлар сўзга чиқиб, кўп йиллар давомида “Микрокредитбанк” хизматидан фойдаланаётгани, келгусида тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришда банк билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини билдирди.

Шунингдек, банк мижозлари фаолиятларини ривожлантириш, кўпроқ иш ўринлари яратиш, янги лойиҳалар учун кредитлар ажратилиши, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш борасида ҳам фикр юритилди. Савдо, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда бизнес бошлашни режалаштираётган фуқаролар ўз ташаббуслари билан чиқди. Уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштириш юзасидан кенгашиб олинди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Аҳмедов ва “Микрокредитбанк” АТБ бошқаруви раиси О.Бўтаев иштирок этди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.