Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – сайловчилар муаммоларини ҳал этиш, таклиф ва ташаббусларини қабул қилинаётган қонунларда акс эттириш
11:51 / 2025-02-04

Депутат – халқ хизматчиси. Бу ибора кун сайин ҳаётда ўз тасдиғини топмоқда. Боиси, бугун халқ вакиллари ўзларининг кўп вақтини сайловчилар муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ажратиб келмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ҳам январь ойининг охирги ўн кунлигида ҳудудларда бўлиб сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди.  

Депутат Гулнорахон Абдувоҳидова Андижон вилоятидаги бир ҳафталик ўрганишлари давомида Андижон шаҳри, Асака, Қўрғонтепа, Жалақудуқ туманларида бўлиб, ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектлари фаолияти, аҳоли учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, у ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан суҳбатлашди.  

Жумладан, дастлаб Андижон шаҳридаги “Инсон ижтимоий хизматлар” маркази фаолияти, у ерга ташриф буюрувчи фуқаролар учун  яратилган шароитлар яқиндан ўрганилди.  

Шунингдек, депутат Г.Абдувоҳидова Асака  туманидаги 12-умумтаълим мактаби ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, ушбу ижтимоий соҳа объектларида ўқувчи ва беморлар учун яратилган шароитлар, куз-қиш мавсумида иситиш тизими фаолиятининг қай даражада йўлга қўйилганини ўрганди. Якунда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўз тавсияларини берди.  

Қўрғонтепа туманидаги “Мустақиллик” МФЙ “маҳалла еттилиги” билан ўтказилган мулоқотда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, имтиёзли кредитлар асосида оилалар даромадини ошириш борасида қилинаётган ташаббуслар таҳлил қилиниб, даромад олишни йўлга қўйиб олган хонадонлар тажрибаси билан танишилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.  

Жалақудуқ туманида ўтказилган мулоқотларда аҳолининг тоза ва сифатли ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш борасида билдирилган муаммони ҳал этиш мақсадида “Оқова сув” тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ва янгиларни қуриш борасида бошланган ишларни тезлаштириш юзасидан тегишли мутасаддилар билан маслаҳатлашиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.  

Энг муҳими, аҳоли вакиллари билан ўтказилган мулоқотлар давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти сайловчиларга етказилди. Айни вақтда парламент вакиллари томонидан кўриб чиқилаётган қонунлар халқчиллигини ошириш юзасидан сайловчиларнинг таклифлари тингланди.  

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ,  

ЎзА