Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – саноат миқёсидаги табиий газ захираларини кўпайтиришга эришиш
10:49 / 2022-09-30

Мамлакатимизда нефть-газ саноатини янада ривожлантириш, тизимдаги корхоналар фаолиятини такомиллаштириш ва инвестиция лойҳаларини татбиқ этиш бугун кун талаблари ҳисобланади.

Шу сабабли, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси етакчилигида  ишчи гуруҳ жойларда бўлиб, бошқармалар ва конлардаги жараёнларни ўрганмоқда. 

Ишчи гуруҳнинг бу галги ишчи сафари Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тизимидаги ишларни ўрганишга қаратилди. 

Унда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш, геологик-техник тадбирлар доирасида қудуқларни бурғулаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги эътибор марказида бўлди.  

Хусусан, “Тегирмон” конлари гуруҳи ва унга яқин майдонларда амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари олиб борилди. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида ушбу ҳудудда 9 та янги  “Тегирмон” ва “Ғарбий Тегирмон” конларида 2 тадан излов-қидирув ва 2 тадан ишлатиш қудуқлари ҳамда  “Янги Алат” конида 1 та излов-қидирув қудуғи бурғуланди ва қурилиш билан билан тугатилди. 

Албатта, бу каби ишлар  натижасида қудуқларнинг барчасидан саноат миқёсидаги табиий газ захираларини кўпайтиришга эришилди. Айни дамда улардан табиий газ қазиб чиқариш ишлари давом эттирилмоқда.  

– 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида эришилган энг асосий ютуқлардан бири бажарилган геология-қидирув ишлари натижасида ушбу ҳудудда “Янги Алат” – янги газконденсат конининг очилиши бўлди, – деди “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов.  –“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ  томонидан бугунги кунда “Тегирмон” конидаги 6-сонли, “Ғарбий Тегирмон” конидаги 8-сонли, “Янги Тегирмон” майдонидаги 1-сонли излов-қидирув қудуқларида олиб борилаётган бурғулаш ишлари ўрганилди. Шунингдек, геология-қидирув ишлари натижасида очилган “Янги Алат” газ-конденсат конидаги 1-сонли қудуқни ишга тушириш мақсадида диаметри Ø168х8 мм бўлган 11 км. узунликдаги газ қувурининг қурилиш ишлари,  “Тегирмон” конидаги 15-сонли ва 16-сонли, “Ғарбий Тегирмон” конидаги 11-, 12-сонли эксплуатацион қудуқларда олиб борилаётган бурғулаш жараёнлари таҳлил қилиниб,  бурғулаш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ўрганиш давомида қудуқларни бурғулаш ишларида смена асосида ишлаётган ишчиларнинг яшаш шароитлари ҳам кўздан кечирилди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. 


 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА