Татаристоннинг “Алабуга” махсус иқтисодий зонасининг давлат сектори ва йирик бизнес вакиллари билан ҳамкорлик бўйича департаменти раҳбари Пётр Меравишвили бошчилигидаги делегация Бухорога келди.
Дастлаб компаниялар мутасаддилари “Бухоро саноатни ривожлантириш” махсус саноат паркида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Шундан сўнг, вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирокида инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли амалий масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини, мавжуд саволлар ва уларни ҳал этиш механизмлари кўриб чиқилди.
“Бухоро саноатни ривожлантириш” махсус саноат паркида юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича тизимли ҳамкорликни давом эттириш ҳамда ривожлантиришга келишиб олинди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.