Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад малакали мутахассисларни тайёрлаш
15:31 / 2025-01-30

ЮНEСКО халқаро ташкилотининг “Ўзбекистон қишлоқ жойларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ЮНEСКО маслаҳатчилари Томас Лух ва Камол Жиянхўжаев, шунингдек, республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари, Ғиждувон агротехнологиялар техникуми масъуллари Вобкент туманидаги 2-сон политехникумида бўлди.

Кейинги йилларда таълим, касб-ҳунар тизимида хориж тажрибасидан фойдаланиш ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Шу боис, Вобкент туманидаги 2-сонли касб-ҳунар политехникуми, Германия давлати таълим тизимида ихтисослашган соҳавий хизматлари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган. Касб-ҳунар мактабларида назарий ва амалий билимларни ўзаро уйғунлаштириш, дуал таълим тизимини жорий этиш ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланишни ўргатиш орқали етук мутахассислар тайёрлаш мақсад қилинган.  

Айтиш жоизки, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти(GIZ)нинг “Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация жараёнини қўллаб-қувватлаш” номли минтақавий лойиҳаси касбий таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштириш, Марказий Осиё минтақасига мос келадиган икки томонлама касб-ҳунар таълими ва кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этишга хизмат қилади.  

Учрашувда политехникумда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, политехникум ўқитувчи ва ўқувчилари тумандаги “Ғайрат Чодак” ва “Вобкент тола кластер” МЧЖларда бўлиб, у ердаги амалиёт жараёни билан ҳам танишди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири