Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад куз-қиш мавсумини ижобий ўтказиш
16:13 / 2024-10-09

Юртимизда кузнинг салқин кунлари давом этиб, ўз навбатида қишнинг изғиринли кунларидан дарак бермоқда. Бу, албатта, аҳоли ҳамда кўплаб объектларда электр энергия ва газга бўлган эҳтиёжнинг ортишига олиб келади. Ҳозирда Бухорода 170 мингга яқин суюлтирилган газ истеъмолчиси мавжуд.

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Азиз Расулов ЎзА мухбирига қуйидагиларни маълум қилди.  

Вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига мавжуд 7 та, яъни газ таъминоти филиали тасарруфидаги Ромитан, Қоракўл ва Вобкент туманларида ҳамда Когон, Ғиждувон, Пешку, Бухоро туманларида жойлашган газ тўлдириш шохобчалари орқали хизмат кўрсатилмоқда. Ҳар бир газ тўлдириш шохобчасида мавсумга тайёргарлик ишлари самарали ташкил этилган.  

Газ таъминоти филиали тасарруфидаги “Қоракўл” газ тўлдириш шохобчаси тумандаги 30 мингдан зиёд суюлтирилган газ истеъмолчиларига хизмат қилади. Кунлик қуввати 22 тонна, ойлик эса 450-500 тонна суюлтирилган газни қабул қилади. Бириктирилган масъул ходим томонидан маиший газ баллонлардаги оғир қолдиқлар махсус ускуна орқали бўшатилиб, тўлдирувчи чилангарлар томонидан белгиланган миқдорларда (20 кг) суюлтирилган газга тўлдирилади.  

Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон, Ромитан, Жондор ва Бухоро туманларидаги аҳоли истеъмолчиларини суюлтирилган газ билан таъминлашда кунлик қуввати 22 тонна, ойлик 450-500 тонна суюлтирилган газни қабул қилади.  

ЎзА мухбири Зариф Комилов ёзиб олди.