French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад коррупциядан ҳоли тизим яратишдир
16:29 / 2025-12-19

Адолат бор жойда ривожланиш бўлади. Бу айни ҳақиқат. Коррупция эса – шу ишончни емирувчи энг хавфли иллат.

 У инсонлар орасидаги тенгликни бузади, меҳнат қадрини камситади, ривожланишни сустлаштиради. Шубоис, коррупцияга қарши курашиш фақат қонун талаби эмас, балки жамият олдидаги бурчдир.

Бухорода кадастр соҳасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга  оширилаётган ишлар айнан шу бурчни адоэтишга қаратилган.

Мақсад  – ходимлар учун пок муҳит яратиш, фуқаролар учун адолатли хизматни таъминлаш ва энг муҳими, келaжак авлодга соф тизимни қолдириш.

– Кадастр соҳаси иқтисодий муносабатларнинг юраги, – дейди Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича мутахассис Саъдулло Абдуллаев. – У ерда шаффофлик қанчалик юқори бўлса, соҳанинг самарадорлиги шунчалик ортиб боради. Бунга эришиш учун Бошқармада профилактика, тарғибот ваназорат ишлари комплекс тарзда йўлга қўйилган. Биз учун энг муҳим жиҳат ҳар бирходимнинг қарор қабул қилишда холис бўлиши, ҳар бир фуқаро мурожаати қонун асосида ҳалқилиниши ва ҳечқандай босим ёкитазйиқсиз фаолият юритилишидир. Бугунги кунга келиб, бутун тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича барқарор механизмлар шаклланди. 

Йил давомида бошқармада коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган тадбирлар сифат жиҳатидан ҳам, қамров жиҳатидан ҳам мустаҳкамланди. Жумладан, 152 нафар ходим билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди. 51 та умумий профилактика тадбири ташкил этилди ва 330 нафар ходим иштирок этди. Аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш мақсадида 22 та маҳалла, 14 та кўча, 7 та қишлоққа чиқишлар амалга оширилди. Жами 50 нафар фуқаронинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Алоҳида режа асосида кадастр ходимлари, жумладан “хавф-хатари юқори бўлган лавозим”ларда фаолият юритаётган ходимлар билан давлат хизматчилари одоб-ахлоқи ва хизмат маданиятига бағишланган махсус ўқув семинарлари ташкил этилмоқда. Ушбу семинарлар доирасида “Давлат хизматчилари одоб-ахлоқи” тушунчаси ва унинг маънавий негизлари, давлат хизматчисининг ахлоқий сифатлари, фаолият принциплари ва хизмат одоби, давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини бартараф этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид қонунчилик, давлат хизматидаги чекловлар каби мавзулар қамраб олинмоқда. 

Кейинги йилда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар янада кенгайтирилади. Асосий эътибор, ходимлар учун мунтазам профилактика ва ўқув дастурларини кучайтириш, хавф-хатар харитаси асосида ходимлар билан индивидуал ишларни йўлга қўйиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кадрлар сиёсатида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, Коррупцияга қарши кураш йўналиши бўйича “сунъий интеллект” тизими жорий қилиш билан самарадорликни ошириш режалаштирилган. 

Бугунги ишлар эртанги пок тизимнинг пойдеворидир. Коррупцияга қарши кураш – даврий кампания эмас, балки узлуксиз жараён. Бу жараёнда ҳар бир ходимнинг ҳалоллиги, ҳар бир раҳбарнинг масъулияти ва ҳар бир фуқаронинг ишончи муҳим ўрин тутади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.