Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад кексалар розилиги ва дуосини олиш
17:20 / 2021-11-13

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида “Кексалар туризм ойлиги”ни самарали ўтказиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш масалаларига бағишланган ўқув семинар ўтказилди.

Семинар Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ҳодими Исломиддин Холиқов ва бошқалар  томонидан кейинги йилларда мамлакатимизда туризм, айниқса, ички туризмни ривожлантириш, дуогўй кексаларга кўрсатилаётган эътибор, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, эъзозлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.  

Қўрғонтепа тумани ҳамда Хонобод шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари, прокуратура, ички ишлар бўлими ходимлари, Халқ қабулхонаси, диний идора мутахассислари, шунингдек, 100 га яқин маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мутасаддилари иштирок этган семинарда “Кексалар туризм ойлиги” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилаётган нуронийлар учун мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига, зиёратгоҳларга саёҳатлар ташкил этиш, кўнгилочар маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, отахон ва онахонларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар атрофлича муҳокама этилди.  

– Туманимизда бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, – дейди Қўрғонтепа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Шавкатбек Билолов. – Мақсадимиз,  “Кексалар туризм ойлиги”ни уюшқоқлик билан ўтказиш, нуронийларимизнинг розилиги ва дуоларини олиш, уларнинг бой тажрибасини, мазмунли ҳаёт йўлларини ёш авлодга ибрат қилиб кўрсатишдир.  

Семинарда “Кексалар туризм ойлиги”ни самарали ўтказиш  юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА