Шу кунларда юртимиз бўйлаб “Долзарб 90 кун” тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан “Чемпион ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Ёзги таътил даврида мамлакатимиз ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спорт билан шуғулланишга қизиқтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
“Чемпион ва ёшлар” учрашувида универсал жанг спорт тури бўйича беш карра жаҳон чемпиони, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Азамат Нуфтиллаев ҳамда "Париж-2024" Олимпия ўйинлари иштирокчиси, бокс бўйича Осиё ва жаҳон кубоги ғолиби, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Навбаҳор Ҳамидова иштирок этди.
Ёшлар билан самимий мулоқотда спортчилар фаолиятидаги ютуқлар, мағлубиятлар ҳақида гапириб беришди.
Чемпионлар нафақат медаллар эгаси, балки янги авлод учун юксак мақсад сари йўл кўрсатувчи илҳом манбаидир. Ушбу учрашув ёш авлодга фақат ғалабалар тарихи ҳақида эмас, балки бу муваффақият ортидаги сабр, меҳнат ва интилиш ҳақида теран тасаввур беришга хизмат қилади. Чемпионлар билан бевосита мулоқот ёшлар қалбида ишонч, фидойилик ва юртга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлайди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gU3XtxrTDmc" title="Maqsad g‘alabaga yetaklaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нигора Раҳмонова, ЎзА