Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – эзгу, гап уни амалга оширишда
17:40 / 2025-11-20

Самарқанд вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида тизим ходимлари иштирокида “Таълим – коррупциядан холи соҳа” мавзусида семинар ўтказилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан эълон қилинган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбирда вазирлик ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари бошқа соҳалар қатори таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.  

– “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ҳамда давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонларига асосан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳам коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш  борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда, – деди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси бошлиғи Шахобиддин Жўрабоев. – Коррупцион хавф-хатарлар юқори бўлган ҳудудларда “Коррупциясиз соҳа” ва “Коррупциясиз ҳудуд” каби лойиҳалар ишлаб чиқилган ва бу каби чоралар ўз самарасини бермоқда. Лекин таълим тизимида битта бўлса ҳам коррупция ҳолати юзага келиши кўп ҳисобланади.

Семинарда таълим ташкилотларида фикри тоза, коррупцияга тоқатсиз ўқитувчилар ишлаши ва улар ёш авлод қалби ва онгига ҳалолик ғояларини сингдириши зарурлиги таъкидланди.  

Тадбирда коррупциянинг салбий оқибатларига бағишланган видеоролик намойиш этилди ва соҳа ходимлари огоҳликка чақирилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари