Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – экологик барқарорликни таъминлаш
10:20 / 2025-12-04

Табиий газ таъминотини бир маромда етказиб бериш ҳамда истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Амалий ишлар давомида тизим ходимларининг фаоллигини ошириш, масъулият билан ўз ишига ёндашиши учун эса корхонанинг моддий-техника базаси янгиланмоқда. Айниқса, фавқулодда ҳолатларда тезкорлик билан авария жараёнларини бартараф этишда диспетчерлик хизмати ходимлари учун тўлиқ жиҳозланган, янги 17 та “104 – газ авария хизмати” автомашиналари ажратилди.

Мазкур автомашиналарни топшириш тадбирида сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов Президентимиз ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда экологик барқарорлик, шу жумладан, чиқиндиларни қайта ишлаш, қишга тайёрлик масалалари атрофлича кўриб чиқилиб, бу борада ҳудудлар раҳбарларига муҳим топшириқлар берилганини, авария диспетчерлик хизмати ходимларига топширилаётган автомашиналар ушбу чақириққа муносиб жавоб беришини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар тақдимоти кўриб чиқилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.