English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад аҳоли бандлигини таъминлаш
13:50 / 2024-12-23

Бухорода Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳокимликлар билан банкларнинг маҳаллаларда мувофиқ ишлаш тизимига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят марказидаги маҳаллалар масъулларидан иборат “еттилик”, тижорат банклари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маъмурий секторлар ва тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, худди шундай, онлайн студиялар орқали шаҳар ва туманлар мутасаддилари, ўзини ўзи бошқариш органлари масъуллари иштирок этди.  

Бухоро вилоятида бу борадаги вазифалар ижроси юзасидан вилоят ҳокими Ботир Зарипов иқтисодий мажмуага кирувчи ташкилотлар мутасаддилари билан биргаликда “Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, шаҳарнинг янги массивида истиқомат қилаётган аҳоли турмуш тарзи, ижтимоий муҳофазага олинган аҳоли тоифалари, шунингдек, мактаб, мактабгача таълим, тиббиёт муассасалари моддий-техник имкониятлари билан яқиндан танишиб, бу борадаги долзарб ишлар юзасидан масъуллар зиммасига аниқ вазифалар топширилди.  

– Вилоятимиздаги 544 та маҳалланинг ҳар бирида аввало ишсизликка барҳам бериш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, томорқа хўжалигини юритиш орқали ночор оилаларга даромад манбаини яратиш, камбағалликни қисқартириш, жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган оилалар ва пробацияда бўлган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва иқтисодий соғломлаштириш, кам даромадли меҳнат мигрантларига шу ерда ишлаб, даромад топишлари учун яқиндан кўмаклашиш бўйича янгича тизим яратилмоқда, – деди вилоят ҳокими Ботир Зарипов. – Эндиликда маҳалла “еттилиги” таркибига бакнинг масъул ходими ҳам қўшилмоқда. Унинг зиммасидаги иш ҳудудда ишлаб чиқиладиган ҳар бир лойиҳа рўёби учун молиявий манбани таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини имтиёзли кредит сармояси билан қўллаб-қувватлаш, ўз вазифасига сидқидил, виждонан ёндашиши тақозо этилмоқда. Қолаверса, ҳар бир маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш, гузар ва кўчаларни кузатув камералари билан таъминлаш ва кечаю кундуз доимий назорат олиб бориш долзарб аҳамиятга эга.  

Кун тартибидаги масала, қолаверса, вилоят марказидаги Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласида ўтказилган хатлов ва ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Аҳмедовнинг маърузаси тингланди.  

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ҳафиза Артикова, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Муроджон Умаров,  Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Умид Умаров, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Шавкат Раҳмонов бу борадаги лойиҳалар, жойларда манзилли амалга оширилиши зарур бўлган ишлар тўғрисида ахборот берди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.