Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – аҳоли бандилигини таъминлаш
19:19 / 2021-06-19

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш учун буғдойдан бўшаган ерлардан унумли фойдаланилмоқда.

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур масалалар юзасидан ҳам зарур топшириқлар берилган эди.

Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев бошчилигида барча сектор раҳбарлари томонидан ўз секторларидаги аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида – ғалладан бўшаган майдонлар шудгор қилиниб, банд бўлмаган “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларга такрорий экин экиш мақсадида эҳтиёжларига қараб 50 сотихгача бўлиб берилаяпти.

Жумладан тумандаги Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 88 нафар ишсизга буғдойдан бўшаб, шудгор қилинган 44 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Шундан, "Аёллар дафтари"да турувчи икки нафар аёлга "Ёшлар дафтари" рўйхатида турувчилардан эса 72 нафарига, белгиланган тартибга кўра 50 сотихдан ер вақтинча фойдаланиш учун ажратилиб, сертификатлари топширилди.

А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА