French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақомнинг имкониятларидан унумли фойдаланиш зарур
17:20 / 2024-02-20

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Ўзбек миллий мақом санъати марказида бўлиб, марказ ўринбосари лавозимига тайинланган Авазбек Шомуродовни марказ жамоасига таништирди.

Шунингдек, учрашувда халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъатидан миллий ўзлигимизни англаш, маданиятимизни ҳар томонлама ривожлантиришда фойдаланиш долзарблигига эътибор қаратилди. 

Шу билан бирга, халқимиз, аввало, ёш авлодни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, унинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантиришда мақом санъатининг кенг имкониятларини ишга солиш лозимлиги таъкидланди. 

Айтиш керакки, Ўзбек миллий мақом санъати маркази жойларда ушбу нодир ва бетакрор санъатимизни кенг тарғиб этиш бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Мақом кечалари, концертлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларида маҳорат дарсларини ўтказиб келмоқда. 

Н.Усмонова, ЎзА