Йўл бўлсин-эй...
Инсон қайси соҳа билан шуғулланмасин, юксак истеъдодга эга бўлса-да, устозлар дуоси ва йўл-йўриқлари билангина мустаҳкам камолга етади. Айниқса, санъат соҳасида халқ меҳрига лойиқ, эл назарига муносиб бўлишнинг сирларини эгаллаш осон эмас. Узоқ йиллардан буён санъат ихлосмандлари ва шогирдлар кўнглига манзур бўлиб келаётган Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюновани мана шундай устоз санъаткорлардан санаш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида 20 июнь куни Кўкдала тумани маъмурий марказидаги улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди. Жумладан, янги бунёд этилган санъат саройини ҳам бориб кўрди.

Бу ерда 255 ўринли томоша зали, кўплаб тўгарак хоналари бўлиб, сарой замонавий чолғу асбоблари билан таъминланган, овоз ёзиш студияси, овоз кучайтириш мосламалари, мукаммал совитиш ва иситиш тизими билан жиҳозланган. Давлатимиз раҳбари у ерда ёш ижрочиларнинг бадиий чиқишларини ҳам кузатди.
Тошкентдан Қаршига сафаримиз асносида Қашқадарёда таваллуд топиб, пойтахтимизда ижодини яшнатган устоз санъаткор Замира Суюнова билан суҳбатлашдик.
Юртимизда мақом санъатига қандай имкониятлар берилмоқда?
Ёшларни миллий санъатга ошуфта қилишнинг аҳамияти нимада?
Истеъдодли ёшлар хулқ-атвор жиҳатдан нималарга алоҳида эътибор қаратиши лозим?
Суҳбатимиз мазмуни мана шу мавзулар атрофида кечди. Қизиқарли жиҳати, сафаримиз давомида устоз санъаткор Замира Суюновадан бир шингил хиргойи қилиб беришларини сўрадик.
Суҳбат қуйидаги видеода...
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WnbLu0n2cIs" title="Maqom: yoshlarni milliy san’atga oshufta qilishning ahamiyati va bugungi imkoniyatlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА