Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манзилнинг ўзгариши қарздорликдан қутулишингизга ёрдам бермайди…
19:01 / 2021-06-15

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ фойдасига Қувасой шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган қарздор дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхонасидан 256 799 252 сўм қарз ундириш тўғрисида Мажбурий ижро бюроси Қувасой шаҳар бўлимига ижро ҳужжати келиб тушган.

Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан қарздор хусусий корхонаси юридик манзили сифатида кўрсатилган Қувасой шаҳар «Маърифат» кўчасида ўтказилган кўздан кечириш жараёнида жамият фаолият кўрсатмаётганлиги, муқаддам ушбу бинода ижара асосида фойдаланганлиги ва ушбу манзилда мол-мулклари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор корхона номига «Тracker” русумли автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги маълум бўлди.

2021 йилда мазкур транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўбаси инспекторлари томонидан қарийб икки ой давомида қидирув тадбирлари амалга оширилган.

2021 йилда «Тracker” автотранспорт воситаси Фарғона шаҳар ҳудудида ҳаракатланаётганлиги ҳақидаги тезкор хабарга асосан олиб борилган чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилиб, жарима майдончасига олиб кирилди.

Шундан кейингина қарздор хусусий корхонаси масъуллари суд қарорида кўрсатилган қарзни тўлашга астойдил киришиб кетди.

ЎзА