Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манзил колонияда тиббий кўрик ўтказилди
13:33 / 2025-07-29

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятнинг Пастдарғом туманида жойлашган 37-жазони ижро этиш манзил колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Минтақавий вакил ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, шифокорлар гуруҳи муассасада жазо муддатини ўтаётган шахсларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан қизиқди, улар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Кўрикда манзил колония ва шартнома объектларидаги 226 нафар маҳкум ва маҳкумалар ўнга яқин мутахассислар томонидан текширилди, лаборатория таҳлиллари амалга оширилди ҳамда саломатлигининг ҳолатига қараб тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.  

[gallery-24515]

– Ташриф давомида колонияда жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яшаш шароити, ошхона, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш тартиби, гигиеник воситалар билан таъминланиши каби ижтимоий-маиший ҳолатлар ҳам мониторинг қилинди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Отабек Тошниёзов. – Шунингдек, Ургут тумани Жартепа қишлоғида жойлашган шартнома объектларига, яъни маҳкумалар ишлаётган ишлаб чиқариш цехлари, касб-ҳунар масканларидаги шароит билан танишдик, уларга иш ҳақи тўланиши ва иссиқ овқат билан таъминланиши ҳолати ўрганилди. Бундан ташқари, муассасада қабул уюштириб, маҳкум ва маҳкумалар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказдик, уларнинг мурожаатларини тингладик.  

Мониторингда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан колония маъмуриятига тегишли тавсиялар берилди.

Ғ.Ҳасанов,

ЎзА мухбири