Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мансуров Дилшод Равиловичнинг физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
11:19 / 2023-06-17

«Тўлиқ бўлмаган кузатилмали схемаларда статистик моделлаштириш методлари ёрдамида баҳоларни таҳлил қилиш» мавзусида

Мансуров Дилшод Равиловичнинг 05.01.07 – «Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи» ихтисослиги бўйича «Тўлиқ бўлмаган кузатилмали схемаларда статистик моделлаштириш методлари ёрдамида баҳоларни таҳлил қилиш» мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли Илмий кенгашининг 2023 йил 1 июль кунисоат 14:00  даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 100000 Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй, Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.

Тел.: (+99871) 237-09-61; Факс: (+998 71) 234-48-67.

E-mail: info@ifar.uz