Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мансабидан фойдаланмоқчи бўлди
18:29 / 2025-06-17

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилоятининг Арнасой туманида навбатдаги порахўрлик ҳолати фош этилди.

Давлат кадастрлар палатаси Арнасой туман бўлимида ишловчи мансабдор шахс ер ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 50 миллион сўм пора талаб қилади. У сўралган пулларни маклер бўлиб ишловчи воситачи орқали олган. Пора олди-бердиси айнан шу воситачи орқали амалга оширилган ва улар ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Бу ҳолатда гап ер майдонига қурилиш қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ҳақида кетаётган бўлса-да, ортида қонунга хилоф иш қилиш, эгаллаб турган лавозимини суиистеъмол қилган ҳолда, мансабидан фойдаланиб, ноқонуний бойлик орттириш истаги ётганлиги ойнадек равшан.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳолат юзасидан терговга қадар текширувни бошлаб юборди.

Мансабидан фойдаланиб, бойлик ортириш бу жиноят. Жиноят эса қонунни бузиш демакдир. Қонунни бузганлар эса қонун олдида жавоб беришлари шарт.

А. Қаюмов, ЎзА мухбири