French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мансабдорга нисбатан чора кўрилди
17:24 / 2023-04-03

Юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш ва уларга муносиб шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.  

Бу Президентимизнинг 2022 йил 13 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида белгилаб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сирдарё вилоятидаги шўъбасига “GG UNIVERSAL” МЧЖ раҳбари томонидан келиб тушган мурожаатда ҳам айнан солиқ органлари томонидан тадбиркорлик фаолияти бўйича қайта-қайта солиқ текширувлари ўтказилиб, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши вақтинча тўхтатиб қўйилганлиги маълум қилинган.  

Мурожаатни ўрганишда, ҳақиқатдан солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган даври бўйича қайта солиқ текшируви ўтказилиб, асоссиз равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши вақтинча тўхтатиб қўйилганлиги аниқланди ҳамда қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйган солиқ органи мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Мансабдор шахсга МЖтКнинг 2412-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 40 баравари (12 000 000 млн. сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Шунингдек, тадбиркорнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувохномаси тиклаб берилди.  

Ҳ.Абдушукуров,

Бизнес омбудсман вакил девони етакчи инспектори