Мансабдор ва тадбиркорлар "пайтавасига қурт тушгач" давлат божини тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди қарори билан Фарғона шаҳридаги «Улуғ шоҳ» МЧЖдан «Асака банк» Фарғона вилоят филиали фойдасига 1 млрд. 827 млн. 501 минг сўм кредит қарздорлиги ва 73 млн. 546 минг сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.

Мазкур суд ҳужжати бўйича Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган.
Бўлимга «Улуғ шоҳ» МЧЖ мансабдор шахслари ҳамда қўшимча жавобгар Исломжон Худойқулов таклиф этилиб, суд ҳужжати ижросини 15 кунлик ихтиёрий муддат давомида бартараф этишлик ҳақида огоҳлантирилган. Шу билан биргаликда, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказиш ва унинг ҳуқуқий оқибатлари, ундирув гаровга қўйилган Ўзбекистон тумани Тагоб қишлоғида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводи ва тикувчилик цехи бино-иншоотларига қаратилиши мумкинлиги тушунтирилган.
Банкка бўйин эгмаган «Улуғ шоҳ» МЧЖ мансабдор шахслари ва И.Худойқуловнинг "пайтавасига қурт тушиб", бир неча кун ичида 500 млн. сўм кредит маблағлари ҳамда 73 млн. 546 минг сўм давлат божини нақд шаклда тўлаб беришди.
Ҳозирда қолган кредит қарздорлиги юзасидан «Асака банки» Фарғона вилоят филиали ва қарздорлар ўртасида медиация келишуви бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси