French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мансабдор шахсларнинг кўпчилиги мулкларга оид маълумотларни яширган
16:20 / 2022-01-26

Очиқлик, шаффофлик – турли қонунбузарликларга чек қўйишнинг муҳим омили, айниқса, коррупциянинг олдини олувчи зарурий воситадир.

Шунинг учун ҳам давлат идоралари ва ташкилотлари олдига  очиқликни таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

Агентлик томонидан вазирлик ва идораларнинг очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларнинг бажарилиши ўрганилиб, мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Шунга кўра, 2021 йилнинг октябрь ойида вазирлик ва идоралар кесимида ўтказилган мониторинг натижалари бўйича 230 та давлат идораларининг 121 таси хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари ҳақидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштирмаганлиги аниқланди.

Республикамиздаги 119 давлат органи ва ташкилоти ўз  тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларни Очиқ маълумотлар порталига ўз вақтида жойлаштирилишини таъминламаган бўлса, 48 таси Порталда шахсий кабинет ҳам очмаганлиги маълум бўлди.  

Бу каби камчиликларга йўл қўйиб келаётган вазирлик ва идоралар мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Агентлик томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилди

Кўриниб турганидек, очиқлик етарли даражада таъминланмаётгани туфайли коррупцияга оид жиноятчилик барҳам топганича йўқ.

Таҳлилларга кўра, 2021 йил давомида 6 минг 294 нафар шахс томонидан 7 минг 953 та коррупциявий ҳолатлар билан боғлиқ жиноятлар содир этилган.

Шундан, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга оид 3 мингдан зиёд  шахслар томонидан 4 минг 186 коррупциявий ҳолатлар билан боғлиқ жиноятлар ҳисобга олинган.

                                                 

Н.Абдураимова, ЎзА