Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мансабдор шахс қўлга тушди
14:26 / 2023-05-04

Фуқаро Ф.Н. Кармана тумани Хончарбоғ маҳалласидаги ер майдонида спорт комплекси қуриш мақсадида ҳудуддаги мевали ва манзарали дарахтларни кесиб ташлади. Бундан хабар топган туман табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи Х.Т. ҳодисага қонуний баҳо бериш ўрнига кесилган дарахтлар учун баённома расмийлаштирмаслик ҳамда жазо кўрмаслик эвазига таниши Х.К. орқали 10 миллион сўм талаб қилди.

Ф.Н.нинг аризасига биноан Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида тадбиркордан белгиланган маблағни олаётган мансабдор процессуал тартибда ушланди. Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

А.Бўриев, ЎзА