Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мансабдор шахслар билан газ ва газ ҳисоблагичлар талон-торож қилинган
08:49 / 2020-03-18

Аҳоли сони ошиб боргани сари озиқ-овқатга бўлган талаб ҳам ортмоқда. Бу эса фуқароларимизда айни шу йўналишда тадбиркорлик қилиш ва яхши фойда олиш истагини туғдирмоқда.


Аҳоли сони ошиб боргани сари озиқ-овқатга бўлган талаб ҳам ортмоқда. Бу эса фуқароларимизда айни шу йўналишда тадбиркорлик қилиш ва яхши фойда олиш истагини туғдирмоқда.

Айрим тадбиркорлар ўз фаолиятини тўғри ташкил этиб, қонуний ишласа, баъзилари имкониятлардан эгрича фойдаланиб қолишга уриниб, қинғир ишларга қўл уради ва оқибатда афсус қилади.

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида тумандаги “Муборак” маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш корхонасига қарашли 1 га. ер майдонида қурилган иссиқхона Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли газ қувурига тўғридан-тўғри ноқонуний уланганлиги аниқланди.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, жамият томонидан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли 104 млн. сўмлик газ хом ашёси яширин равишда талон-торож қилинган.

Бундан ташқари, МЧЖ раҳбари Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мансабдор шахслари билан тил бириктириб, бошқарма балансида бўлган қиймати 17.9 млн. сўмлик газ ҳисоблагични талон-торож қилиб, МЧЖга қарашли иссиқхонага ўрнатиб, фойдаланиб келган.

Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 12 март куни бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини ташкиллаштириш учун вилоят прокуратурасига юборилган.