French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манилада норозилик намойиши
23:24 / 2025-09-21

Филиппин пойтахти Манилада коррупцияга қарши намойиш уюштирилди. Акция чоғи тартибсизлик юзага келиб, 40 нафарга яқин полициячи жароҳатланди. Бу ҳақда "GMA News" хабар берган.

Оломон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонга шиша ва тош улоқтирган. Ўн етти нафар фуқаро қўлга олинган. Шаҳар расмийлари бугун Лунета миллий боғида ўтказилган митингда 49 000 га яқин одам тўпланганини тасдиқлаган.

“Триллион песо марши” номли норозилик акцияси мамлакатда сув тошқини билан курашиш жамғармаси маблағини ўғирлаш фош этилиши ортидан ижтимоий фаоллар ташаббуси билан бошланди.

М.Пирматова, ЎзА